ЎзА Ўзбек

14.06.2019 Чоп этиш версияси

Суд раиси мактаб директорлари билан учрашди

Суд раиси мактаб директорлари билан учрашди

Тошлоқ туман судининг раиси А.Хабибуллаев иштирокида туман ҳудудидаги мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Тошлоқ тумани Халқ таълими бўлими биносида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Хабибуллаев иштирокида туман ҳудудидаги мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида суд раиси томонидан жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида комплекс ўрганишлар ўтказилди. Шунингдек, идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши, тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари ҳамкорлигида самарали дастурларини амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳ.ОМОНОВ,
Судья ёрдамчиси

2 630
ЎзА