Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2017 16:28 Чоп этиш версияси

Суд – адолат қўрғони бўлиши лозим

Нарпай туманида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодий жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши ва тумандаги суд идоралари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, судьялар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар, суд органларини чинакам адолат қўрғонига айлантириш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

– 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланган, – дейди Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди раиси И.Қорабоев. – Шу асосда Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг 7-моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгартишлар киритилди. Судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Шу йилнинг 13 июнь куни ўтказилган учрашувда Президентимиз ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, суд идоралари олдида турган вазифаларни белгилаб берди. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда янгича асосда фаолият кўрсатмоқдамиз.

Тадбирда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини, бюджет ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг иқтисодий билимини ошириш зарурати, иқтисодий жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида тушунча берилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
3 337






Все о погоде - Pogoda.uz