ЎзА Ўзбек

07.09.2018 14:32 Чоп этиш версияси

Суғдда "Самарқанд кунлари" ўтказилади

Суғдда "Самарқанд кунлари" ўтказилади

Жорий йилнинг 7-9 сентябрь кунлари Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятида "Самарқанд кунлари" ўтказилади.

Тадбир доирасида Хўжанд шаҳрида самарқандлик ишбилармонлар иштирокида бизнес-форум ҳамда саноат, ҳунармандлик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. 

Шунингдек, Самарқанд ва Суғд вилоятлари санъаткорлари иштирокида концерт дастури, Самарқанднинг “Динамо” ҳамда Суғднинг “Хўжанд” футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ва бошқа бир қатор маданий тадбирлар режалаштирилган.

Ушбу тадбирларда иштирок этиш учун Самарқанд вилояти вакилларининг дастлабки гуруҳи бугун тонгда Суғд вилоятига жўнаб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Самарқандда Суғд вилояти тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ва Тожикистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилиб, 107 миллион долларлик 142 та ҳамкорлик шартномалари ҳамда 27 та меморандум имзоланган эди. Маданий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилган эди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
8 500