ЎзА Ўзбек

20.08.2018 17:32 Чоп этиш версияси

«Street Art» танлови

«Street Art» танлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан Ёшлар ижод саройида «STREET ART» замонавий санъат ва рақс танлови ташкил этилди.

Ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда замонавий рақс ва санъат йўналишига қизиқувчи ёшлар иштирок этди.

3.jpg

– Мен асосан, ранг-тасвир йўналишида ижод қиламан. Бугунги танловда 12 тага яқин иштирокчилар ўртасида рассомчилик йўналишида мусобақа бўлмоқда, – дейди Суҳроб Тўйчиев. – Мен танлов учун немис ёзувчиси Гётенинг «Фауст» асарига бағишланган суратни чиздим. "STREET ART" суратлар, асосан, кўчаларга, деворларга чизилади. Бугун биз махсус ажратилган баннерларга расмларимизни чиздик.

5.jpg

Инобат Аҳатова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
6 916