Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Жаҳон банки экспертлари гуруҳи ҳамкорлигида “Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 2020-2025” лойиҳаси бўйича семинар ташкил этилди.

Унда соҳа ходимлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек, хорижлик экспертлар ҳам иштирок этди.

Таъкидланганидек, Жаҳон банки ёрдамида ишлаб чиқилган “Миллий статистикани ривожлантириш стратегияси” миллий статистика тизимини ҳам ташкилий, ҳам институционал жиҳатдан ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ҳужжат ҳисобланади.

Энг муҳими, ушбу Стратегия мамлакат моддий-молиявий ресурсларини олдиндан ва оқилона тақсимлаш имконини беради. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини халқаро ахборот ресурсларида тўлиқ акс эттиради ҳамда мамлакатимизнинг турли халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Жумладан, Жаҳон банкининг статистика фаолияти самарадорлиги индексида мамлакатимизнинг юқори поғонага кўтарилишига замин яратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси такомиллашмоқда​