ЎзА Ўзбек

27.08.2018 14:25 Чоп этиш версияси

Статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш муддати фақат сентябрь ойи учун ўзгарди

Статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш муддати фақат сентябрь ойи учун ўзгарди

Давлат статистика қўмитаси ҳисобот тақдим этувчи субъектлар учун давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони муносабати билан статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш муддати ўзгарганлигини маълум қилди.

Жумладан, - 1-К (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”, 1-К шаклига илова (саноат) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”, 1-К шаклига илова (хизмат) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”, 1-К шаклига илова (савдо) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”ларни – 5 сентябрдан кечиктирмай;

- 2-нарх (ойлик) “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот”ини – 7 сентябрдан кечиктирмай тақдим этишга ўзгартирилди.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси серверлари кеча-ю кундуз ишлашини ва ҳисобот топширувчи хоҳишига қараб ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юбориши мумкинлигини маълум қилади.

ЎзА
3 212