ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

ССВ: Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола такрорий текширувдан ўтди

ССВ: Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола такрорий текширувдан ўтди

Жорий йил 14 январь куни соат 16:00 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видеохабар юзасидан аввал маълумот берган эдик. Ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланган ушбу жараёнда бола уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин у аҳоли томонидан пастда адёл тутиб ушлаб қолинган.
– Ушбу кутилмаган ҳолатдан ҳали ҳам шокдаман, – дейди боланинг онаси . – Фарзандим шамоллагани учун бир муддатга уйда қолдириб, бошқа боламни мактабдан олиб келиш учун чиққандим. Шу орада, фалокат оёқ остида деганларидек, бу воқеа бўлиб турибди. Қўшни ва шифокорлардан боламнинг ҳаётини асраб қолишдаги беминнат ёрдами учун жуда ҳам миннатдорман.
Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа юзасидан 14 январь куни соат 16:18 да чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси 7 дақиқада етиб борган. Биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилиб, зудлик билан шифохонага олиб борилган ҳамда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

4 187
ЎзА