Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2018 13:50 Чоп этиш версияси

Спорт майдончаси қурилса...

№ 23 Мирза Ғолиб.jpg

Хайриддин НУРМУҲАММЕДОВ,
"Мирза Ғолиб" МФЙ раиси:

– Ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва баркамол улғайишида спортнинг ўрни беқиёс. Бунинг учун маҳаллаларда спорт майдони, етарлича шарт-шароит, имконият бўлиши керак.

Маҳалламизда 2860 нафар аҳоли истиқомат қилади. 13 та кўчадан иборат маҳалланинг асфальт йўллари таъмирталаб, кўчаларда чироқ йўқ, бори ҳам хира ёритади. Лекин бу муаммолар фуқароларни бир тарафдан ўйлантирса, иккинчи томондан ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт майдонининг йўқлиги кўплаб норозиликларга сабаб бўлади.

Маҳалламизга биринчи галда спорт майдони керак. Фуқароларимизни доимий равишда қийнайдиган масала ҳам шу. Ҳар бир ота-она фарзандининг спорт билан шуғулланишини, жисмонан бақувват бўлишини, керак бўлса, турли мусобақаларда қатнашиб, чемпион бўлишини истайди. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар марказидаги йиғилишида “Обод маҳалла” дастурига мувофиқ барпо этиладиган иншоотлар, спорт майдончаларининг бунёд этилиши ҳақида айтган гаплари мени тўлқинлантириб юборди. Агар бизнинг маҳалламизда ҳам спорт майдончаси қурилса, бутун бир маҳалланинг орзуси амалга ошади.

ЎзА
10 124