ЎзА Ўзбек

22.07.2020 Чоп этиш версияси

«Tez yordam» ​лойиҳаси: Спиртли ичимлик вирусни йўқотадими?

«Tez yordam» ​лойиҳаси: Спиртли ичимлик вирусни йўқотадими?

Ижтимоий тармоқларда коронавирус касаллигини даволаш бўйича аҳоли орасида турли маслаҳатлар, жумладан, спиртда намланган докани ҳидлаш ва спиртли ичимлик истеъмоли вирусни йўқотишга ёрдам бериши борасида тавсиялар кўпайди. Бу ҳақиқатда вирусни даволашда ёрдам берадими?

Ушбу саволга вирусолог Раъно Қосимова “Milliy” телеканалида эфирга узатилган “Tez yordam” кўрсатувида қўлларни спирт ёрдамида дезинфекциялаш мисолида жавоб берди:

– Қўлга спиртли аралашмалар ишлатамиз. Уни шунчаки, енгилгина суриш етарли эмас. Яхшилаб спирт билан намлаб, кафт ва орқа томонлари билан бир неча марта суриш керак. Боиси, спирт қўлни бутунлай қоплаб олиши керак, – дейди Р.Қосимова. – Ва қўлда озигина вақт туриши зарур. Спиртли ичимлик ичилганда у дарров ичга тушиб кетади. Хулоса шуки, аҳоли орасида учраётган бу борадаги фикрлар ҳам худдики, «хрен»га ўхшаб шунчаки миш-миш гап!

8 106
ЎзА