ЎзА Ўзбек

19.01.2020 Чоп этиш версияси

“Спарк” ҳайдовчиси икки нафар йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди

“Спарк” ҳайдовчиси икки нафар йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди


Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Тошкент халқа айланма йўли - Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида йўл-патруль хизмати инспектори “Спарк” ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатган. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи Зиёлилар – Темир Малик кўчалари чорраҳасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан яна бир инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмай, автомобилнинг ўнг олди томони билан уни ҳам уриб юборган. Сўнгра воқеа жойидан яширинган. Оқибатда инспектор олган тан жароҳати туфайли госпиталга ётқизилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида “бўйсунмас” ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда, унда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаган. У 1993 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Термиз туманида рўйхатда турувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган шахс экан.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу ҳолатлар юзасидан ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


4 724
ЎзА