ЎзА Ўзбек

08.01.2018 12:04 Чоп этиш версияси

2018 йилда солиқ қонунчилигига қандай ўзгартиришлар киритилди?

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган кўргазмали семинар бошланди.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимидан маълум қилинишича, Президентимиз томонидан белгиланган солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмурчилигининг самарадорлигини ошириш борасидаги талаблар 2018 йилнинг солиқ-бюджет сиёсатида ҳам ўз ифодасини топган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарор ва “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Мазкур қонун билан 3 та қонунга, жумладан Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тўлиқ билмоқчи бўлсангиз сайтимизни кузатиб боринг.

16 853