Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.07.2018 19:50 Чоп этиш версияси

Солиқ қонунчилиги: имтиёз ва қулайлик

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан журналистлар учун ўтказилган брифинг Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони ва унинг аҳамиятига бағишланди.

Брифингда Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Эшматов солиқ тизимида рўй бераётган янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди.

– Муҳим янгиликлардан бири 2019 йил 1 январдан барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз этиб белгиланаётганидир, – дейди С.Эшматов. – Шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағига йўналтирилади. Бунда айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади. Фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинади.

Брифинг сўнггида солиқ қонунчилигидаги ҳар бир янгиликдан оммавий ахборот воситаларини, улар орқали аҳолини тизимли хабардор қилиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
6 885