Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2017 16:48 Чоп этиш версияси

Солиқларни вақтида тўлаш – фуқаролик бурчимиз

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари, солиқ соҳасидаги янгиликлар ва соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Валиев, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Бўриев ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасида халқимизнинг турмуш фаровонлиги ошиб, юртимиз тараққиёти юксалиб бораётганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрда қабул қилинган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда Президентимизнинг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, солиқ қонунчилигидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида жисмоний ва юридик шахсларни хабардор қилиш борасида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ва бошқа идоралар ҳамкорлигида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётир.

– Мазкур қонун билан солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва солиқ солиш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича Солиқ кодексининг 38 моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди, – дейди Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Баҳром Шамсуддинов. – Хусусан, кодекснинг 59- ва 61-моддаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қарзи бир йил мобайнида тўланмаган тақдирда, солиқ қарзининг меъёридан қатъий назар, суд ижрочилари орқали мажбурий ундириш тартиби белгиланди. Мазкур ўзгартиришлар киритилмасдан олдин солиқ қарзи миқдори юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан, жисмоний шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан юқори бўлган тақдирдагина суд тартибида мажбурий ундириш чоралари қўлланиларди.

Семинарда қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилди. Соҳада амалга оширилаётган ишлар, учраётган муаммолар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 740






Все о погоде - Pogoda.uz