Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича аниқ ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига асосан, белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган айрим жисмоний ҳамда юридик шахслардан қарзларни ундириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Андижон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Олтинкўл томорқа хизматлари” масъулияти чекланган жамиятидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фойдасига 150 миллион сўм асосий қарз, шунингдек, 5 миллион 415 минг сўм банк фоизи, 3 миллион 108 минг 300 сўм давлат божи, 17 минг 840 сўм почта харажати ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжатнинг ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида “Олтинкўл томорқа хизматлари” МЧЖ ҳисобидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобига ўтказиб берилиб, мавжуд қарздорлик тўла ундирилди.

Шунингдек, тумандаги “ASIA START PREMIUM” масъулияти чекланган жамиятидан Олтинкўл туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 374 миллион 699 минг сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати асосида қарздорнинг Шаҳрихон туманида жойлашган мулки қонунда белгиланган тартибда хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдога қўйилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида шу кунга қадар карздор “ASIA START PREMIUM” МЧЖдан 193 миллион 597 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, қонунда белгиланган тартибда туман давлат солиқ инспекциясининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқлардан бўлган қарзининг маълум қисми жамиятнинг мулкини сотиш орқали ундирилди