Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 10:16 Чоп этиш версияси

Солиқ имтиёзларига ўзгартиш киритилди

Солиқ имтиёзларига ўзгартиш киритилди
Солиқ имтиёзларини беришга оид Ҳукумат қарорларининг қабул қилиниши тақиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майда “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарор билан қуйидаги тартиб ўрнатилди:

солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда имтиёзлар деб юритилади) қонунлар ва Президент ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади, шунингдек, аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур; 

вақтинчалик имтиёзлар 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади; 

имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш тақиқланди; 

божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда товарларни импорт қилиш учун манфаатдор ташкилот Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар бўйича “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасининг ижобий хулосасини олиши лозим; 

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги берилган имтиёзларни муддатидан олдин тугатиш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқига эга;

имтиёзлар беришни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши шарт.

ЎзА
10 424