ЎзА Ўзбек

25.04.2018 15:33 Чоп этиш версияси

“Солиқ билимлари – болаларга!” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди

Танловнинг вилоят босқичида умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири”, 5-9 синф ўқувчилари “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши”, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо, “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги компьютер тақдимоти номинациялари бўйича иштирок этди.

Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азиза Исломова, Зарафшон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Феруза Абдувалиева ўз йўналишларида биринчи ўринни эгаллади. “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо бўйича Зарафшон шаҳар тиббиёт коллежи ўқувчиси Райҳона Эркинжонова, “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги компьютер тақдимоти номинациясида Зарафшон тиббиёт коллежи ўқувчиси Малика Сайидова ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
4 907