Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.08.2017 17:33 Чоп этиш версияси

Солиқ қарздорлиги камайтирилмоқда

Тошкент шаҳар иқтисодий суди ташаббуси билан суд томонидан банкрот деб топилган ва бир йилдан ортиқ муддат мобайнида давлат реестридан чиқарилмасдан турган корхоналарни тугатиш юзасидан зарурий чораларни кўриш ва бу борада юзага келаётган муаммоларни қонуний ҳал этиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди, Тошкент шаҳар прокуратураси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда жорий йилнинг ўтган етти ойи сарҳисоби ҳамда мавжуд муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги солиқ қарзи мавжуд корхоналарга нисбатан банкротлик тамойилини очиш ва уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаришда йўл қўйилаётган хатолар ва сусткашликлар танқидий таҳлил этилди.

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги ҳамда солиқ кодексининг 6-моддасида ҳар бир шахс солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган, – дейди Тошкент шаҳар иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи Малика Қаландарова. – Бироқ айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўзининг қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини амалга оширмаганлиги оқибатида солиқ қарздорлиги ҳосил бўлмоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бугунги тадбирда солиқ органи ходимларининг суд бошқарувчилиги даврида вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариши қатъий назоратга олиниши белгиланди.

Тошкент шаҳар прокуратураси, иқтисодий суди ва бошқа органлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирлар самарасида жорий йилнинг январь-июль ойларида 1 минг 100 хўжалик юритувчи субъектлар солиқ қарздорлигининг қарийб 50 фоизини ундиришга эришилди.

Даврон Суннатов, ЎзА
3 981






Все о погоде - Pogoda.uz