Кейинги кунларда сохта пул ясаш билан шуғулланаётганлар ҳақидаги миш-мишлар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Баъзида бозорда савдо қилаётганлар ҳам йирик пулни майдалаб, сохтакорлар қурбонига айланиб қолаётгани ҳақида эшитмоқдамиз.

Маълумотларга кўра, ҳар қирқинчи 1 фунт-стерлинг тангаси, ҳар ўн мингинчи 100 долларлик пуллар қалбаки эмиш. Қалбаки пул ясовчилар АҚШ валюталарида сурати тасвирланган ягона аёл Марта Вашингтон билан зарб қилинган 1 $ лик кумуш тангаларни ҳам қалбакилаштиришган экан.

Бундай фирибгарларга дуч келганда “чув” тушмаслик учун нималарга эътибор қилиш, асл купюраларни қалбакисидан оддий ҳолатларда қандай ажратиб олиш усуллари ҳақида билиш учун Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига мурожаат қилдик. Бунинг учун оддий тавсия берилди: “Ҳис этинг, яхшилаб қаранг ва текшириб кўринг”. Бу қандай бўлади? биз ажабландик.

photo5449568511232945255.jpg

– Фуқароларимиз уй шароитида миллий валютамизни қоғозини сифати ва устидаги ранглардан бемалол ажратиб олса бўлади, – дейди Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази етакчи эксперти Малика Қамбарова. – Аввало, банкнотни яхшилаб ҳис этишни ўрганиш керак. Унда махсус муҳр бор, муҳр рельф яратиб туради. Кўзи ожиз одамлар ҳам қўли билан ҳис этишга ёрдам берувчи қабариқлар борки, қўл орқали пайпаслаб, билса бўлади. Бунда ундаги ўлчам ва силлиқлиги ҳам муҳим. Аслида расмлар ва ёзувлар бир хил, ранглар тиниқ бўлади. 50 минглик ёки 100 минглик бўлсин ҳаммаси чироқ тушганда четидаги белгиси ҳар хил тусга киради. Қисқаси пулдаги сув белгиси, қиялик бурчагига қараб ҳаракатланадиган ҳимоя ипи, тасвирларнинг бўртиб туриши ва арканинг тагида оқ рангли бўёқда босилган Ўзбекистон Республикасининг харитаси орқали тезда аниқлаб олиш мумкин. Банкнотнинг пастки қисмидаги нақшда яширин тасвир мавжуд бўлиб, бу лотин ёзувидаги UZ сўзидан иборат. Бу ҳам маълум қиялик бурчагида бемалол кўринади.

Буларни ҳеч бири сохта пулларда бўлмайди. Ҳатто, устида бармоқ юрганда ғадир-будирлик сезилмайди. Ҳатто уларнинг қоғозини сифати бир икки марта букилса ёки сув тегса, йиртилиб бўёқлари қўлга ўтиб қолади.

Баъзида одамларимизни бефарқлиги туфайли “фирибгарлар иш юришади”. Мана қўлимизда ёзувлари бир тарафга тушиб қолган сохта пуллар турибди. Улар олганлар алданиб қолган. Аслида, озгина эътиборли бўлган ёш бола ҳам уни сохталигини бемалол билади. Чунки, юзидаги расмлар ва орқага ўгиргандаги ёзувлар бир- бирига тескари турибди.

photo5449568511232945256.jpg

Биз айтаётганимиз оддий усуллар. Баъзи сохта пуллар жуда мураккаб тайёрланган бўлади, уларни оддий кўзда ажратиш кейин. Бу вақтда турли ускуналар, ҳеч бўлмаса лупа керак бўлади.

Қалбаки пуллар масаласида кўпроқ банклар билан ишлаймиз. Яқинда текширишга олиб келинган катта миқдордаги евронинг асосий қисми сохта бўлиб чиқди. Айни вақтда фуқаролар келиб ариза ёзиб, тегишли тўловни амалга оширса, энг камида ўн кун муддатда пулларини текшириб берамиз.Ҳар бир объект учун 900 минг атрофида тўлов амалга оширилади.

Қайд этиш керакки, Жиноят кодексининг 176-моддасига кўра, ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

photo5447626069323656461.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта пулни қандай “таниса” бўлади?