ЎзА Ўзбек

20.08.2018 13:19 Чоп этиш версияси

Сохта ИИББ ходими қўлга олинди

Сохта ИИББ ходими қўлга олинди
Ички ишлар органларига Равшан исмли шахс одамларга ўзини ИИББ ходими сифатида таништириб, Сергели туманидан имтиёзли кредит эвазига уй олишга ёрдам беришини таклиф қилаётгани ҳақида хабар келиб тушди. 

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳолат юзасидан тезкор чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва қисқа фурсатда гумондор шахс қўлга олинди. У ҳеч қаерда ишламайдиган, асли хоразмлик бўлган 33 ёшли Р.М. бўлиб чиқди.

ИИББ ахборот хизматининг маълумотларига кўра, мазкур шахсга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида ушбу шахснинг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилади, шунингдек, жиноят содир этилишига сабаб бўлган омиллар таҳлил қилинади.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Сизга пул эвазига турли ваъдаларни бераётган, ўзини давлат хизматчиси этиб таништираётган таниш-нотаниш кишиларга ишонишга шошилманг! Фирибгарларга алданиб қолманг!

ЎзА
5 583