Баҳорда ёғингарчиликлар сабаб бухоролик кўплаб фермер хўжаликлари чигитни икки бор қайта экди.

Бу йил деҳқончилик учун об-ҳаво ниҳоятда оғир келди. Баҳорда ёғингарчиликлар сабаб бухоролик кўплаб фермер хўжаликлари чигитни икки бор қайта экди. Оқибатда парвариш билан боғлиқ агротехник тадбирлар кечикди. 

Бунинг устига ёзда гармсел ҳосил нишоналарига зиён етказди. Лекин ҳаловатни унутиб, қаттиқ меҳнат қилган деҳқоннинг хирмони баракали бўлади. Бухоро вилоятнинг Олот тумани пахтакорлари бу ҳақиқатни исботлаган ҳолда, чин маънода бободеҳқон мақомини юксак тутди.

Улар 28 октябрда давлат хирмонига 24 минг 700 тонна оқ олтин етказиб бериб, давлат шартномавий режасини ошириб бажарди. 8 минг 620 гектар ернинг ўртача ҳосилдорлиги 31 центнерни ташкил этди. “Олтин бошоқ”, “Маматқул Сардор”, “Рамзиддин Субҳон”, “Давлатмурод”, “Ҳазрат Чўллиев”, “ Жумагелди” каби ўнлаб фермер хўжаликларда бу кўрсаткич 40-48 центнерни ташкил этди.

– Деҳқон омилкор бўлиши керак, – дейди “Олтин бошоқ” фермер хўжалиги раҳбари Мансур Бозоров. – Ўтган йил буғдойдан бўшаган 32,5 гектар майдонда такрорий экин сифатида мош эккан эдик. Кузда яхши ҳосил бўлди. Шу майдонларда баҳорда чигит экдик. Мош алмашлаб экишда яхши натижа берар экан. Тупроқ унумдорлиги ошди. Экинга зиён етказадиган вильт хуруж қилмади. Бу каби омиллар ғўза парваришининг оби тобида ўтказилиши билан уйғунлашиши ўз самарасини кўрсатди. Биз давлатга 110 тонна ўрнига ҳозирга қадар 147 тонна пахта сотдик. Ўртача ҳосилдорлик 48 центнерга яқинлашди. Бунда 12-15 тоннадан хирмон уйган Гулҳаё Янгиева, Саодат Бозорова, Гулчеҳра Эсонова каби ўнлаб илғор теримчиларнинг ҳиссаси катта. Уларнинг ҳар қайсиси бир ойда меҳнатлари эвазига 15 миллион сўмгача пул ишлаб, рўзғорларига барака киритди. Гап манфаатдорлик ҳақида кетар экан. Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра, йил якунида катта даромад, шунингдек, 300 миллион сўм соф фойда олишимиз кутилмоқда. Демак, ишчиларимизнинг оилалари янада фаровон яшайди.

Туман пахтазорларида ҳали ҳосил мўл. 80 дан зиёд фермер хўжаликлари давлатга хом ашё сотиш шартномавий режасини уддалаш сари одимламоқда.

Олотлик пахтакорлар ялпи хирмон салмоғини салкам 26 минг тоннага етказиш, ҳосилдорликни эса 32 центнердан ошириш ниятида. Даромад шунга яраша бўлади. Табиийки, кутилаётган иқтисодий самара ҳам юқори. Пахтакорлар йил якунида оладиган соф фойда 20 миллиард сўмдан ошади. Бу ўтган йилдагидан кўп.

Умуман, туман фермер хўжаликлари деҳқончиликнинг бошқа соҳаларида ҳам салмоқли натижаларга эришмоқда. Хусусан, ғаллакорлар дон етиштириш, жумладан, уни давлатга сотиш шартномавий режаларини ошириб бажарди. Шу кунларда улар келгуси йил ҳосили учун 5 минг гектардан зиёд майдонга дон экиш ишларини ҳам жадал олиб боришмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соф фойда 20 миллиард сўмдан ошади