ЎзА Ўзбек

12.01.2019 16:33 Чоп этиш версияси

Содиқ ўғлонлар байрами

Содиқ ўғлонлар байрами

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ʼʼВатан ҳимояси - муқаддас бурч” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Миробод туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда фахрий ҳарбийлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, соҳа фаоллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар ватанимиз мустақиллигини кафолатлаб келаётган ҳарбийларимизнинг машаққатли вазифаларини юқори баҳолашди. Шунингдек, мамлакатимизда соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига берилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қайд қилинганидек, шу йил январь ойидан бошлаб Миробод туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудуддаги 26 та мактабгача таълим муассасаси, 16 та умумтаълим мактаби, 6 та коллеж, 4 та лицей ва 6 та олий ўқув юртларида қатор тадбирлар, кўрик танловлар ва спорт мусобақалари ташкил этилди ва фаоллар тақдирланди. Бундан мақсад, эртамиз эгаларининг онгу шуурида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини шакллантириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга ватанпарвар ёшларни тарбиялашдан иборат. 

Тадбирда она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА​​
3 073