ЎзА Ўзбек

07.07.2018 12:11 Чоп этиш версияси

“SOCIETY“ журналининг навбатдаги сони Ўзбекистонга аталди

“SOCIETY“ журналининг навбатдаги сони Ўзбекистонга аталди
Европада энг машҳур нашрлардан бири – “SOCIETY“ журналининг навбатдаги сони Ўзбекистонга аталди. Тақдимот Вена шаҳрида ўтказилди.

Унда 300 нафардан ортиқ дипломатик корпус вакиллари, тадбиркор-инвесторлар, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов ва “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси раиси Б.Шарипов иштирок этди.

Ушбу нуфузли журналнинг навбатдаги сони айнан Ўзбекистонга аталганининг ўз сабаблари бор, – дейди журнал бош муҳаррири Гертруд Таухаммер. – Шахсан ўзим жорий йилнинг апрель ойида “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси таклифига кўра Ўзбекистонда бўлдим. Ўзим учун жуда кўплаб, янгиликлар олдим. Шунингдек, уюшманинг бир йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида ўтказилган Халқаро форумда иштирок этиб, Ўзбекистон ва ўзбек ипакчилиги ҳақидаги улкан таассуротлар билан қайтган эдим.

Тақдимотда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов ва “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси раиси Б.Шарипов йиғилганларга мамлакатимизда бизнес ва тадбиркорликка, хорижий инвесторларга яратиб берилган имкониятлар, қулай инвестиция ва бизнес муҳити, пиллачилик тармоғи истиқболлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Мамлакатимизда олиб бораётган бу каби янгиликлар хорижликларда катта қизиқиш уйғотди. Венадаги боғда давлатимизнинг дўстлик дарахти сифатида тут ниҳоли экилди.

ЎзА
7 583