Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 17:29 Чоп этиш версияси

Соғлом аёл – юрт бойлиги

Тошкент вилояти Бекобод тумани “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партиянинг “Аёллар қаноти” фаоллари, шифокорлар, ёзувчи ва шоирлар, хотин-қизлар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

– “Соғлом аёл – юрт бойлиги” деб номланган мазкур тадбир доирасида ҳудудда истиқомат қилаётган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди партия вилоят кенгаши етакчи мутахассиси В.Шодиева. – Мутахассисларнинг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган маърузалари тадбирнинг аҳамияти ва иштирокчилар қамровининг янада кенгайишига хизмат қилди.

Санъаткорларнинг Ватан, она, тинчлик ва гўзалликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Икром Аввалбоев, ЎзА
2 120






Все о погоде - Pogoda.uz