Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 18:05 Чоп этиш версияси

Соғлом аёл – миллат таянчи

Олмалиқ шаҳрининг Бобур номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, жамиятда хотин-қизларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш масаласига бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбир шундай номланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партиянинг “Аёллар қаноти” фаоллари, шифокорлар, шоир ва ёзувчилар, хотин-қизлар иштирок этди.

Мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлари кенг йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда.

– Бугунги учрашувдан кўзлаган мақсад опа-сингилларимизни жамиятимизнинг барча йўналишларидаги ислоҳотларда янада фаол бўлишга ундаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби муҳим ишлар самарадорлигини ошириш хусусида фикр алмашишдир, – дейди партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” етакчи мутахассиси В.Шодиева. – Мутахассисларнинг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлод тарбияси, оилада тиббий маданиятни юксалтиришга бағишланган маърузалари тингланди.

Тадбир доирасида ҳудудда истиқомат қилаётган хотин-қизлар тиббий текширувдан ўтказилди, зарур дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
4 192






Все о погоде - Pogoda.uz