Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 12:21 Чоп этиш версияси

Соғлом аёл – мамлакат тараққиётининг кафолати

Оҳангарон туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир шундай номланди.

Партия фаоллари, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, ёзувчи ва шоирлар, ташаббускор хотин-қизлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда соғлом она – соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилангани, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлири йили, деб эълон қилингани, унинг мазмун-моҳиятида аввало инсон, унинг манфаатлари, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни вояга етказишдек эзгу мақсадлар мужассам экани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Тадбир доирасида опа-сингилларимизни нафақат байрам билан табриклаш, балки уларни жамиятимизнинг барча йўналишларидаги ислоҳотларда янада фаол бўлишга ундаш, мутахассислар кўмагида “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби бир қанча масалаларни амалга ошириш кўзда тутилган, – дейди партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” етакчи мутахассиси В.Шодиева. – Шундан келиб чиқиб, шифокорларнинг “Спорт ва соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови”, “Соғлом онадан соғлом бола дунёга келади”, “Ҳомиладор аёлнинг руҳий-физиологик ҳолати меъёрида бўлишини таъминлаш учун кўпроқ нималарга эътибор қаратиш лозим” каби мавзулардаги маърузалари тингланди.

Тадбирда янграган Ватан, баҳор, она ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Икром Аввалбоев, ЎзА
2 831






Все о погоде - Pogoda.uz