ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тез тиббий ёрдам 5-қаватда осилиб қолган ёш болани қутқариш учун 7 дақиқада етиб борди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тез тиббий ёрдам 5-қаватда осилиб қолган ёш болани қутқариш учун 7 дақиқада етиб борди

Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.

14 январь соат 16:18 да Олмазор тумани Беруний даҳаси 3-блок 135-хонадондан чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб борган. Унда 3 ёшу 11 ойлик А.Х. уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин уни аҳоли кўриб, пастда адёл тутиб ушлаб қолган.

Тез тиббий ёрдам гуруҳи 7 дақиқа ичида етиб борган, биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилган, зудлик билан шифохонага олиб борилган; айни пайтда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланиляпти. Оғир жароҳат олмаган. Бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Аҳволи ҳозир барқарор.

5 315
ЎзА