Улар аэропортда кутиб олиниб, чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, вируснинг 14 кунлик инкубация даврида соғлиғини кузатиш мақсадида махсус тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

– Коронавирус эпидемияси бўйича дунёда юзага келган мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, ушбу касалликнинг юртимизга четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар кўриляпти, – деди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев. – Айтиш лозимки, коронавирус инфекцияси туфайли хорижда, айниқса, эпидемия ўчоғи бўлган Хитой давлатида яшаётган юртдошларимизни ҳимоялаш мақсадида улар давлатимиз кўмагида юртимизга қайтарилмоқда. Ушбу юртдошларимиз жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари “Uzbekistan airways” акциядорлик жамиятининг махсус рейслари орқали ¬Ўзбекистонга олиб келинади.

Улар аэропортда кутиб олиниб, чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, вируснинг 14 кунлик инкубация даврида соғлиғини кузатиш мақсадида махсус тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади. Мазкур тиббиёт муассасаларида барча тиббий ва бошқа хизматлар бепул кўрсатилади ҳамда санитария-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади. Шунингдек, шифокорларимиз уларнинг саломатлигини туну кун назорат қилишади. Тиббий кўрикдан ўтган ҳамда коронавирус аниқланмаган барча фуқароларга уйига кетиш учун рухсат берилади.

Таъкидлаш лозимки Хитойдан келган юртдошларимизнинг икки ҳафталик карантинда бўлишлари нафақат ўзларининг, балки уларнинг яқинлари, қолаверса, бошқа фуқароларнинг соғлиғи хавф остига қўйилмаслиги учун амалга оширилмоқда. Ўйлайманки, буни барчамиз яхши англаймиз.

Шу ўринда яна бир масалага алоҳида тўхталишни истардим. Айрим ижтимоий тармоқларда юртимизда бу касаллик ҳақида ваҳимали, лекин ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатиляпти. Масалан, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманига Хитойдан қайтган бир талабанинг ушбу касалликка чалиниб, даволанаётгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатилди. Аслида, бу талаба оддий респиратор вирусли инфекция билан хасталанганлиги аниқланди. Айни пайтда у тўлиқ даволанган ва соғломдир. Яна бир марта халқимизга шуни маълум қиламанки, бугунги кунгача юртимизда коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилгани йўқ.

Шундай бўлса-да, бундай вазиятда хотиржамликка берилишимизга асос йўқ, албатта. Чунки коронавирус ҳаво томчи йўли орқали инсондан инсонга юқади. Бу эса эпидемияга қарши тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил этишни талаб қилади. Вазирлигимиз томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бу борада зарур ¬чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиёт муассасаларида махсус жойлар ҳозирланган, керакли дори-дармонлар захираси яратилган. Шу билан бирга, чегараларда карантин ҳудудлари ташкил этилган, у ерда эпидемиолог, инфекционист мутахассислар фаолият юритяпти. Аэропортлар, темир йўл бекатлари ва бошқа ¬чегара ҳудудларга тепловизорлар -ўрнатилган.

Умуман олганда, юртимизда эпидемиологик вазият қатъий назоратга олинган. Шунингдек, қўшни давлатлар ва касаллик ўчоғи бўлган Хитой Халқ Республикасидаги шифокорлар билан ҳам эпидемиологик ҳолат бўйича маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган. Бугунги кунда хитойлик ҳамкасбларимиз томонидан касалликни бартараф этиш бўйича узлуксиз чоралар кўрилмоқда. Ишончимиз комилки, тиббиёт илм-фани бўйича катта салоҳиятга эга бўлган хитойлик ҳамкасбларимиз бу муаммога оқилона ечим топишга эришади, дея таъкидлади соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Хитойдан қайтаётган юртдошларимиз махсус тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади