ЎзА Ўзбек

18.12.2019 Чоп этиш версияси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ер ўпирилиши оқибатида жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ер ўпирилиши оқибатида жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди

Хабар қилинганидек, Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши оқибатида авария содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, “Мегапланет” олдида туннел қазилаётган бўлган. Хабарларда айтилишича, сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор биригадалар жалб қилинган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Фурқат Санаев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби

4 787
ЎзА