Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2018 08:30 Чоп этиш версияси

Соҳибқирон таваллуди кунига бағишланди

Соҳибқирон таваллуди кунига бағишланди Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Бошланғич ташкилот етакчилари, ҳарбийлар, тарихчи-олимлар, ёшлар иштирокидаги тадбир буюк саркарда ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.

4.jpg

5.jpg

6.jpg

Амир Темур ва темурийлар тарихини ўрганишга бағишлаб ташкил этилган илмий-амалий конференцияда соҳибқирон юритган сиёсат, “Темур тузуклари”да илгари сурилган эзгу ғояларга оид маърузалар тингланди.

8.jpg

10.jpg

12.jpg

Амир Темур хиёбонида темурийлар даври ва ҳаётини акс эттирувчи театрлаштирилган томошалар, кураш, қиличбозлик, ўзбек жанг санъати спорт турлари бўйича республика очиқ турнири ҳамда “Ёшлар марафони” ўтказилди. Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этилган “Темур тузуклари” билимдони” танловида ёшлар ўз салоҳиятини синовдан ўтказди.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
11 511