Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 15:28 Чоп этиш версияси

“Соҳибқирон маънавияти” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида тарих фанлари доктори Аҳмаджон Чориевнинг “Соҳибқирон маънавияти” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Профессор А.Чориевнинг турли мавзуларда йигирмадан ортиқ китоби чоп этилган. Айниқса, тарихимиз, буюк аждодларимиз, юртимизнинг муқаддас зиёратгоҳлари ва қадамжолари ҳақидаги асарлари китобхонлар эътиборига тушган.

“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан чоп этилган “Соҳибқирон маънавияти” асарида Амир Темур бобомизнинг ҳаёти, башарият ривожига қўшган улкан ҳиссаси, маънавият пешволарига бўлган ибратли муносабати, юрт фаровонлиги, бунёдкорлик йўлидаги улкан саъй-ҳаракатлари баён этилган.

– Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ҳаёти ва қилган эзгу ишлари келажак авлод учун ибратдир, – дейди тарих фанлари доктори Раҳмон Фармонов. – Муаллифнинг мазкур асарида фарзандларимизни қаҳрамонлик, бирдамлик ва аҳилликка чорловчи, маънавиятимизни теран англаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихни илмий тадқиқ этишга боғлиқ бўлган кўплаб фикрлар, мушоҳадалар ўрин олган. Бундан ташқари, мазкур китоб Амир Темур шахсини янгича ёндашув асосида ўрганиш йўлида ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 975






Все о погоде - Pogoda.uz