Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 18:35 Чоп этиш версияси

Соҳалар назорат-таҳлил тариқасида ўрганилди

Чилонзор туман ҳокимлигида Халқ депутатлари ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман кенгаши депутатлар гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.

Унга кўра, Назорат қилувчи органлар томонидан 2018 йилда хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширувлар режа-жадвали асосида 166 та тадбиркорлик субъектларининг ёнғинга қарши ҳолати текширилди. Унда жами 2 минг 279 та ёнғинга қарши камчиликлар аниқланди. 149 тадбиркорлик субъектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахсларга нисбатан умумий миқдорда 26 миллион 187 минг маъмурий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган тадбиркорлик субъектларида ёнғиннинг олдини олиш профилактик тадбирлари, Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни асосида тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Тадбирда жорий йилда умумий ҳажми – 2 миллиард 378 миллион сўмдан ортиқ бюджет маблағи ажратилиши ва маҳаллий бюджетга сарфланиши ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳри бўйича 2018 йил учун ажратилган бюджет маблағларидан 924 миллион 242 минг сўми маориф харажатларига сарфланиши режалаштирилган.

Нурилло Насриев, ЎзА
7 180