ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

"SMART CITY" қурилиши бўйича Жанубий Кореянинг "JUNG DO" компанияси билан келишувга эришилди

"SMART CITY" қурилиши бўйича Жанубий Кореянинг "JUNG DO" компанияси билан келишувга эришилди

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов Жанубий Кореяда фаолият юритувчи "JUNG DO" компанияси вакиллари билан музокара ўтказди. 

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. Қайд этилишича, видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган мулоқотда Нурафшон шаҳрининг узоқ муддатга мўлжалланган "Бош режаси" муҳокама қилинди. 

Томонлар пойтахт вилоятининг маъмурий маркази саналган Нурафшон шаҳридаги "SMART CITY" лойиҳаси негизида "ақлли кўча", "ақлли уй", "ақлли маҳалла" каби концепциялар устида олиб борилиши лозим бўлган ишлар хусусида ўзаро фикр алмашди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, "JUNG DO" Кореядаги хусусий компания бўлиб, у ердаги дунёга машҳур Сеул шаҳрининг "Ақлли шаҳар" концепциясини ишлаб чиққан ҳамда амалиётга татбиқ этган. Шунингдек, ишлаб чиқариш комплексларини яратиш бўйича катта тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъекти саналади.

Музокаралар сўнгида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.

2 626
ЎзА