Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.09.2018 11:53 Чоп этиш версияси

Сиз тутган қўллар — бахт қўллари

Сиз тутган қўллар — бахт қўллари

Қўнғироқ чалинди. Мактабларимизда янги ўқув йили бошланди. Айниқса, биринчи фарзандини янги ҳаёт остонасига бошлаб бораётган ота-она учун унутилмас кун.

Ахир У дунёга келганда кўнглидан ўтган, қалбларига жо этган орзуларидан бири ушалаяпти. Ўша лаҳзаларда – болажонингизни жажжи қўлларидан тутиб, мактабга қадам қўяётганингизда кичик мўъжиза содир бўлади. Биринчи марта нури-дийдангизнинг майин қўлларидаги беқиёс қудратни ҳис этасиз!

Янги ўқув йилида мактабимизга 240 нафар болажон 1-синфга қабул қилинди. Бу сафарги “билимлар куни” ҳал йилгидан-да ўзгача ўтмоқда. Бугун жажжи ўқувчилармиз кўзида ҳаяжон, ҳайрат ва қувонч, ўқитувчи-педагогларимизда эса ўз касбидан мамнунлик, келажакка ишонч ҳисси мужассам. Ахир давлат раҳбарининг шахсан ўзи ўқитувчиларга катта ҳурмат-эҳтиром кўрсатаётган, “Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳам ҳурмат қилмайман”, деб кўнглимизни тоғдай кўтараётган бир пайтда қувонмай бўладими?! Шу боис ҳар бир педагог аввало, Юртбошимиз эътирофига муносиб бўлишга ҳаракат қилиши, ҳар бир боладаги мурғак истеъдодни, доҳиятни юзага чиқаришга виждонан ёндашиши талаб этилади.

Ҳа, азиз ота-оналар, сиз тутган қўллар – оддий қўллар эмас. Улар – келажакнинг қўллари. Мамлакатнинг эртанги тараққиёти, энг аввало, мана шу қўллар билан бунёд этилади. Улар ишонч қўлларидир. Болангизга “яхши ўқисанг, ҳатто юлдузлар билан ҳам тиллаша оласан”, деб кўринг. У бу ишни қила олишига шубҳаланмайди. Бахт қўлларини маҳкам ушланг!

DSC_0042.JPG

XB_48927.JPG

XB_48929.JPG

XB_49008.JPG

XB_49019.JPG

Саодат Маликова, 
Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 238-мактаб директори

ЎзА