Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Сиз хорижий инвестормисиз?

Сиз хорижий инвестормисиз?
Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни таъминлаш доирасида хорижий инвестициялар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганмоқда.

Агарда Сиз хорижий инвестор сифатида:

  • фаолиятингизни бошлаш ёки уни такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ҳамда мурожаатларингиз давлат идоралари томонидан пайсалга солинаётган бўлса;
  • солиқ ва бошқа имтиёзларни қўллашни рад қилиш ҳолатларига дуч келсангиз;
  • қонун ҳужжатларининг қўлланилиши бўйича ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳат олмоқчи бўлсангиз;
  • мамлакатимизда инвестицион муҳитни такомиллаштириш юзасидан таклифларингиз бўлса;

Адлия вазирлигига 1008 рақами орқали “Ишонч телефони”, Фейсбукдаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан судларга даъво аризалари киритилиши, қонунбузилишга йўл қўйган айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

ЎзА
5 619