ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Сиз биз учун уйда қолинг, биз сиз учун видеомаърузалар бериб борамиз!

Сиз биз учун уйда қолинг, биз сиз учун видеомаърузалар бериб борамиз!

Банк-молия академия раҳбарияти барча профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва тингловчиларнинг саломатлигини ўйлаб ҳамда бугунги кунда ахборот технологиялари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда вақтинчалик масофавий ўқув жараёнига ўтганлигини маълум қилади.

Эндиликда тингловчилар бемалол уйдан чиқмаган ҳолда маърузаларни тинглаши мумкин. Кўпчиликка бу ҳолат айни муддао, чунки хоҳлаган вақтда, хоҳлаганча, хоҳлаган жойида маърузалар билан танишиб бориши мумкин. Лекин биз Сизларнинг саломатлигингизни ўйлаб, хоҳлаган “жой”да эмас, уйда ўтириб, видеомаърузаларимизни кузатиб бориш тарафдоримиз. “Аттанг, домла нима деганини эшитолмай қолдим” ёки “конспект қилишга улгуролмай қолдим, мен учун керакли маълумотлар эди”, дегандай муаммолар ҳам бўлмайди.

Видеомаърузалар Академиянинг расмий Youtube канали ва Telegramдаги гуруҳлари орқали бериб борилади.

Масофавий таълим жараёнини ташкил этиш ҳар томонлама жамоанинг ҳамда тингловчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Масофавий ўқув жараёнида фаол иштирок этинг ва видеомаърузаларимизни кузатиб боринг.

Академия раҳбариятининг бу қароридан профессор-ўқитувчилару, ходимлар ҳам мамнун. Улар вазиятни тўғри баҳолаб, ижтимоий ҳимояни таъминлаб берган Академия раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда.

1 512
ЎзА