ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Сиёсий партиялар вакиллари ҳарбийлар ҳузурида бўлди

Сиёсий партиялар вакиллари ҳарбийлар ҳузурида бўлди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ташаббуси билан бошқарув аппаратида барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбий ҳамда қуролли кучлар хизматчилари, сиёсий партияларнинг тарғибот гуруҳлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда партияларнинг ҳудудий кенгаши раислари томонидан ўзларининг сайловолди дастурлари таништирилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига номзодлар сўзга чиқиб, ўзлари ҳамда олдига қўйган мақсадлари ҳақида сайловчиларга маълумотлар берди.

photo5415734305063283862.jpg

Бу каби учрашувлар сайловчиларга муҳим сиёсий жараёнларда кимга овоз бериш, номзодларнинг режа ва вазифалари билан яқиндан таниш имконини яратади.

Сайловларнинг демократик тамойиллар асосида, юқори савияда ўтишини таъминлаш, ҳарбийлар ва фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида уюштирилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

2 254
ЎзА