Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.08.2017 19:12 Чоп этиш версияси

Сиёсий партиялар тараққиёти

«Тараққиёт стратегияси» марказида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи ва хорижий тажрибани ўрганиш бўйича эксперт гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия дастурини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи, хорижий тажрибани ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, «Тараққиёт стратегияси» маркази вакиллари, партия марказий кенгаши, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар кенгашлари аппарати ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси Ҳ.Кетмонов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида сўзлаган маърузасида белгиланган устувор вазифалар сиёсий партиялар тараққиётига хизмат қилишини таъкидлади.

Маърузада Халқ демократик партияси фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, хусусан, партия сайловолди дастурида пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган аҳоли қатламлари манфаатини ҳимоя қилиш ғоялари илгари сурилгани, аммо бу борада амалий ҳаракатлар кўзга ташланмаётгани асосли танқид қилинди. Бундан хулоса чиқарган ҳолда, ХДП фаолияти қайта кўриб чиқилиб, партия дастурини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳлари тузилган. Улар пенсионерлар ҳаёт даражасини янада яхшилаш, мавжуд муаммо-камчиликларни ўрганиш ва бартараф этиш билан шуғулланмоқда.

Тадбирда партия сайловолди дастурини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳининг тақдим этган материаллари ва хорижий тажрибани ўрганиш бўйича эксперт гуруҳининг чиқишлари таҳлил қилинди. Партия минтақавий ташкилотлари ва маҳаллий кенгашлардаги депутатларнинг қонунчилигимизда белгиланган ваколати ва имкониятидан фойдаланган ҳолда, ҳамкорлик режаси асосида ишчи гуруҳ вакиллари, экспертлари билан бирга иш олиб бориш жойлардаги муаммолар ечимини топишда яхши самара бериши таъкидланди.

Халқаро тажрибани ўрганиш, уни миллий қадриятларимизга мос ҳолда қайта ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 612






Все о погоде - Pogoda.uz