Маълумки, инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида илм-фаннинг математизациялашув тенденциялари тобора кучайиб бормоқда.

Муносабат

2020 йил 7 майда Президентимизнинг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, унда мамлакатимиз илм-фан соҳасидаги тараққиётининг устувор йўналиши сифатида математика фанини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилган.

Маълумки, инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида илм-фаннинг математизациялашув тенденциялари тобора кучайиб бормоқда. Математик усул ва моделлар амалий ҳаётнинг барча жабҳаларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тадбиқ этилиб, аниқ математик ечимлар асносида тараққиётнинг турлича эҳтимолий кўринишлари синовдан ўтқазилмоқда. Натижада математиканинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ўсиб, математик моделлаш асосида фанлараро ёндашув замонавий таълимнинг барқарор хусусиятларидан бирига айланиб қолди.

Шуниси эътиборлики, мазкур қарорда амалий математикани ривожлантириш, уни ишлаб чиқариш жараёнларига кенг жалб этиш ҳамда турли муаммоларни моделлаштириш асосида математик ечимлар ишлаб чиқиш муҳимлиги белгилаб қўйилган. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда бу йўналишда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, университетнинг Магистратура босқичи “Амалий сиёсатшунослик” йўналишида кадрларни фанлараро ёндашув асосида тайёрлаш, фанларнинг ўзаро интеграцияси ҳамда илм ва амалиёт узвийлигини таъминлаш, соҳадаги муаммоларни моделлаштириш орқали математик ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида “Сиёсий жараёнларни моделлаштириш”, “Тизимли таҳлил” ҳамда “Сиёсий таҳлилда ўйинлар назарияси” каби фанлар ўқитилмоқда. Мазкур фанлар магистр талабаларда сиёсий ҳаётдаги муаммоларни моделлаштириш асосида тезкор математик ечимлар топиш, муайян давлатнинг тараққиёт моделларини қиёсий ўрганиш, тизимли фикрлаш, бугунги тез ўзгарувчан ва мураккаб сиёсий жараёнларда тўғри қарорлар қабул қилиш, воқеалар ривожини прогнозлаш ҳамда бошқа давлатларнинг ҳатти-ҳаракатларини тўғри баҳолаш каби ғоятда зарур касбий маҳоратни шакллантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, математик моделлаштириш ва рақамлаштириш соҳасида эришилган ютуқларни сиёсий фанларни ўқитишда кенг жорий этиш мумкин. Шубҳасиз, бу омиллар сиёсий фанлар соҳасидаги тадқиқотларнинг илмий асосларини янада мустаҳкамланиши, мазмунан бойиши ва такомиллашувига замин яратади.

Мухтасар қилиб айтганда, мазкур қарорнинг қабул қилиниши мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида жуда муҳим бўлган математикани ривожлантириш, бу соҳадаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда математик усуллардан ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида кенг фойдаланиш имконини беради. Зеро, аниқ илмий категориялар асосида тафаккур қилиш, олинган билимларни тизимлаштириш, пухта таҳлил қилиш ҳамда ўзи танлаган соҳани бошқа фанлар кесимида, жумладан, математик усул ва моделлар асосида янада мустаҳкамлашни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.

Отабек НАЙИМОВ,
Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиёсий фанлар ва математика: фанлараро ҳамкорлик ва алоқадорликнинг янги қирралари