ЎзА Ўзбек

19.08.2018 21:02 Чоп этиш версияси

Сиртқи таълим шаклига ўтказилган тест синовларининг иккинчи кунида энг юқори ўтиш бали - 100,3

Давлат тест маркази томонидан республика олий таълим муассасаларига сиртқи таълим шакли учун кириш тест синовларининг иккинчи куни – 18 август натижалари бугун эълон қилинди. Унда қайд этилишича, тест синовлари 24 та олий таълим муассасалари бўйича ўтказилган бўлиб, уларда 39 231 нафар абитуриент иштирок этди.
Синов натижаларига кўра тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали - 100,3 ни, ўртача ўтиш бали эса 65,7 ни ташкил қилди.
Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали Бухоро давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили» таълим йўналишида қайд этилди.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий веб-сайтида эълон қилинган. Жараён 20 августга қадар давом этиши белгиланган.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
10 218