ЎзА Ўзбек

17.08.2018 21:13 Чоп этиш версияси

Сиртқи таълим шаклига ўтказилган синовларда бир кунда 74 нафар абитуриент бино ичида қоидабузарликка йўл қўйди

Сиртқи таълим шаклига ўтказилган синовларда бир кунда 74 нафар абитуриент бино ичида қоидабузарликка йўл қўйди
Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига кириш тест синовларининг биринчи куни икки сменада ўтказилди, деб маълумот берди, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида. Қайд этилишича, 28 та олий таълим муассасаларининг 55 та таълим йўналишида 49 минг 984 нафар абитуриент иштирок этган, 2 263 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 145 нафар абитуриент, шундан 71 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 74 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Жараён "UzdigitalTV" ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.
Тест натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 18.30 дан қайтариш бошланди. Сўнгги материаллар Бухоро вилоятидан кечаси 24:00да етиб келади.
17 август куни ўтказилган тест натижалари 18 август куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.
Республикада олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 17-20 августда ўтиши белгиланган.

ЎзА
5 279