Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.08.2018 09:03 Чоп этиш версияси

Сиртқи таълим шакли абитуриентлари қачон имтиҳон топширишади?

Сиртқи таълим шакли абитуриентлари қачон имтиҳон топширишади?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг таклифларига биноан Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб бошланади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади.

Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.


ЎзА