Сирдарёлик қурувчиларнинг санъат аҳлига байрам туҳфаси
Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Театр биноси энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилгани, қурилиш ишлар сифатли амалга оширилгани учун давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, театр жамоаси томонидан қурувчиларга самимий миннатдорлик билдирилди.
Маданият ўчоғини тубдан қайта реконструкция қилиш “Бек қурилиш авто” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 31 миллиард 29 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
– Театрнинг 510 томошабинга мўлжалланган катта зали, вилоят қўғирчоқ театри томошалари, турли конференция ва кичик томошалар учун мўлжалланган ҳар бири 80 томошабин ўрнига эга 2 та кичик зал Шарқ ва Ғарб меъморчилигини уйғунлаштирилган ҳолда пардозланди, – дейди “Бек қурилиш авто” МЧЖ раҳбари А.Тожиев. – Катта залдаги саҳна ва барча залдаги монитор ва бошқа махсус жиҳозлар, залларга ўрнатилган ўриндиқлар ва бошқа хоналар хорижнинг замонавий ва сифатли маҳсулотлари билан жиҳозланди.
Тадбир доирасида театр жамоаси томонидан янги бинодаги илк ижодий иш – сирдарёлик режиссёр Н.Йўлдошева томонидан саҳналаштирган, Чингиз Айтматов қаламига мансуб “Момо ер” спектакли намойиш этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.