ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

Сирдарёдан хабарлар – қисқа сатрларда

Сирдарёдан хабарлар – қисқа сатрларда
Сирдарё вилояти маркази – Гулистон шаҳри коронавирус инфекцияси тарқаб кетишини олдини олиш мақсадида вақтинча карантин туфайли ёпилганлиги сабабли, Мирзаобод тумани ҳокими Ҳ.Абдуллаев мутасадди раҳбарлар билан туман аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида янги “Деҳқон бозори” ташкил этди. 

Туман ҳокимлигида мутасадди идоралар раҳбарлари билан ўтган кенгашда маҳсулотлар захираси, бозорга бориш йўллари атрофлича ўрганилди.
 Мирзаободликларга қулайлик яратиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу янги “Деҳқон бозори” лойиҳаси туман маркази Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Автомобиль бозори” ўрнида амалга оширилмоқда.

Мирзаобод туман хокимлиги-2.jpg


* * * * * *

Айни пайтда короновирусга қарши курашиш ва уни олдини олиш йўлида турли тизимлар вакиллари ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Боёвут туманида меҳнат таътилига чиққан халқ таълими ходимлари ўзларининг бўш вақтларидан унумли фойдаланган ҳолда халқимиз бошига келган оғир кунларни биргаликда енгиш чораларини кўрмоқда. 

Жумладан, тумандаги 52-умумий ўрта таълим мактабининг меҳнат жамоаси коронавирус инфеккциясининг тарқалишини олдини олишда фойдаланиладиган асосий воситалардан бири – кўп маротаба фойдаланиш мумкин бўлган тиббий ҳимоя ниқобларини тайёрлаб, ташкилот ва корхоналарда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ва маҳаллалардаги фуқароларга улашмоқда.

Боёвут-2.jpg


* * * * * *

Коронавирус инфекциясини тарқаб кетишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 29 март куни соат 00:01 дан бошлаб Сирдарё вилояти маркази –Гулистон шаҳри ҳудудига шахсий ва хизмат автомобиллари билан (махсус рухсатномаси бўлмаган фуқаролар учун) кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Худди шундай чеклов – Янгиер ва Ширин шаҳарларида ҳам жорий этилган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати вакиллари, вилоятнинг чекка ҳудудларида чекловларга қарамай карантин қоидаларига амал қилмасдан, турли хил маросим ва тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кузатилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Ички ишлар бошқармаси, вилоят ҳокимлиги томонидан келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида, сектор раҳбарларига ўзлари бириктиилган ҳудуддаги ҳолат қатъий назорат белгиланиши талаб этилганини, бундан буён ўз ҳудудида карантин қоидаларини бузилишига йўл қўйган сектор раҳбарларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда кескин чоралар кўрилиши буюрилганини маълум қилди.

сир.jpg



1 024
А.ҚАЮМОВ, мухбир. Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА