ЎзА Ўзбек

30.07.2018 20:30 Чоп этиш версияси

Сирдарёда кўргазмали семинар

Сирдарё туманида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида ҳосилни терим машиналари билан йиғиб олишнинг аҳамияти мавзуига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Пахта йиғим-терими жараёнини механизациялаштириш, ғўза далаларини тайёрлашдан тортиб, бошқа комплекс агротехник тадбирларни амалга ошириш ва қимматбаҳо хомашёни қўл теримига нисбатан машинада териб олишнинг иқтисодий самарадор экани таъкидланди. Терим машиналаридан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Ҳар бир туманда терим агрегатлари билан пахта терадиган фермер хўжаликларини аниқлаш, шартнома тузиш ҳамда тўлов тизимини шакллантириш лозимлиги қайд этилди.

Йиғим-терим олдидан мутасаддиларга пахта териш машиналарини таъмирлаш, тайёрлаш ишларини ташкил этишда бажариш лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтилди. Пахта териш машиналарининг узлуксиз ишлашини таъминлашда зарур бўладиган эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, захира эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, кўчма таъмирлаш бригадаларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сирдарё вилояти пахтакорлари жорий мавсумда 17 минг гектар, бошқача айтганда, вилоятнинг шартнома режасидаги 203 минг 800 тонна пахтанинг 45 минг тоннасини машиналар ёрдамида териб олишни режалаштирган.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 274