ЎзА Ўзбек

27.08.2018 17:43 Чоп этиш версияси

Сирдарёда 20 нафар уй-жойга муҳтож аёлга янги уйлар берилди

Сирдарёда 20 нафар уй-жойга муҳтож аёлга янги уйлар берилди
Сирдарёда ижтимоий ҳимояга муҳтож 27 нафар аёллар ва болаларга ногиронлик аравачалари ва 20 нафар уй-жойга муҳтож аёлларга уйлар топширилди.

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан уй-жойга муҳтож, меҳнатга лаёқатлик даражаси чекланган хотин-қизларга кўмак бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва арзон уйлар ажратиш бўйича кенг кўламли ишлар маҳаллий ҳокимликлар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

96c8a4f3-bc4d-4bee-bc90-fc5b79e5ab81.jpg

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев иштирок этди.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

ЎзА
3 257