ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Сирдарё янгиликлари – қисқа сатрларда

Сирдарё янгиликлари – қисқа сатрларда

Фаолиятини Сирдарё вилояти Боёвут туманида олиб бораётган “Boyovut avangard cluster” масъулияти чекланган жамияти ўз оталиғига олган эҳтиёжманд, кам таъминланган, ночорликда кун кечирувчи, оиласида ногиронлиги бор ҳамда серфарзанд оилалар ҳолидан хабар олди.

“Boyovut avangard cluster” МЧЖ маъмурияти томонидан эртанги Рамазон ҳайити муносабати билан тумандаги 50 та кўп фарзандли оилаларга байрам туҳфаси сифатида ширинликлар улашилди.

* * * * *

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бизнинг бурчимиздир

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда Сардоба “Сув омбори”да юз берган тошқин натижасида фуқароларнинг йўқотилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт) топилиб, ўз эгасига қайтариб берилди.

Хусусан, Сардоба тумани, “Юртдош” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилфуза Холбоевага тегишли ҳамён сув тошқини натижасида оқиб кетиб, шу ҳудуддан ички ишлар ходими томонидан топиб олинган. Ҳамёнда чиққан фуқаролик паспорти, пластик карта ва 800 минг сўмга яқин пул ўз эгасига қайтарилди.

Бироқ, ҳамён ичида бўлган паспорт яроқсиз ҳолга келиб қолган. Сардоба тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи ходимлари томонидан қисқа муддатда Д.Холбаеванинг фуқароларик паспорти янгисига алмаштириб берилди.

* * * * *

Туркиялик инвестор Ховосда

photo_2020-05-23_13-33-24.jpg

Ховосда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Д.Мадиримов, туман ҳокими У.Камолов ва бошқа мутасадди вакиллар Туркия давлатидан ташриф буюрган инвестор билан туман ҳудудида турк ёнғоғи ва қўзиқорин етиштириш учун ер майдони ажратиш борасида музокаралар олиб борди.

Хорижлик инвестор билан учрашувда туркиялик сармоядорга тумандаги “Туркистон” сув истеъмолчилари уюшмасидан 100 гектар ер майдони ажратиш ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

926
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА