ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Сирдарё вилояти: кун хабарлари – қисқа сатрларда

Сирдарё вилояти: кун хабарлари – қисқа сатрларда

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири Раҳмат Маматов жорий йилнинг 26 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Р.Маматов вилоятнинг Оқолтин туманида бўлиб, маҳаллалардаги нотинч, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, баъзи оиладаги сурункали ичувчи фуқаролар аниқланиб, улар билан қандай иш олиб бориш юзасидан вазифалар тақсимоти сўралди. Аҳолининг оғир ижтимоий вазиятда яшовчи қатламини аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаш, рўйхатини шакллантириб, амалий ёрдам кўрсатиш борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар берди.

* * *

Ширин шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

1-Ширин шахри-5.jpg

Ширин шаҳар 3-сектор раҳбари З. Собиров ташаббуси билан секторга кирувчи Дўстлик, Нуробод маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида яшовчи оилалар ўрганилиб чиқилди. Ўрганиш давомида коронавирус пандемияси бўйича эълон қилинган карантин юзасидан ижтимоий кўмакка муҳтож бўлиб қолган оилаларнинг рўйхати шакллантирилди ва ҳолидан хабар олиниб ушбу оилаларга “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 9 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.   

Ушбу хайрли иш вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳудуддаги барча туман ва шаҳарлар бўйлаб давом этмоқда.

* * *

Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоятида Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан карантин тадбири бошидан жорий йилнинг 26 апрель куни кечки соат 19:00 га қадар карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 6 минг 896 ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди. 

1-Ширин шахри-4.jpg  

* * *

Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар бўлимларида фаолият олиб бораётган раҳбарларнинг, маҳалла раисларининг иш жойларини, яшаш шароитларини ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиб, аҳолига намуна қилиб кўрсатиш ишларини изчил давом эттирмоқда.

– Бошлаётган ҳар бир ишимиз, аввало, ўз оиламиз ва остонамиздан бошланиши кераклиги, бу эса фуқароларимизни маҳаллага бўлган ишончини, ҳурматини ошишига хизмат қилади, – дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ў.Абдиев. – Оқолтин туманидаги Андижон маҳалласининг 92 нафарига пандемия сабабли вақтинча ишсиз бўлиб қолган, кам таъминланган, оғир ижтимоий вазиятда яшовчи фуқароларини деҳқончилик, тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ва фермер хўжалиги раҳбарларига бириктириб, уларни оғир ҳолатларини енгиллаштириш чораларини амалга оширдик.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида бўлиб, маҳалла раисларининг иш жойлари, банд бўлмаган фуқароларнинг хонадони ўрганилди.

3 230
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА