ЎзА Ўзбек

19.02.2020 Чоп этиш версияси

Сирдарё вилояти: кун хабарлари қисқа сатрларда

Сирдарё вилояти: кун хабарлари қисқа сатрларда

Сардоба туманидаги Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Эзгу ғоядан эзгу мақсад сари!” шиори остида “Беш ташаббус – беш имкон!” мавзусида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туманнинг 4 сектор раҳбарлари, туман адлия бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Ушбу форумда ёшлар ўз интилиш ва ғояларини, иқтидор ва истеъдодини Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида намойиш этди. 

* * *

БЕШ ТАШАББУС -1.jpg

Боёвутдаги Амир Темур номли, Ифтихор, Марказ, Маданият, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинларида туман давлат хизматлари ходимлари томонидан “Сайёр хизмат” тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар жараёнида 14 та СТИР бериш, 1 та кадастр соҳасидаги хизмат, 2 та фуқаролик ҳолатларига оид маълумотномалар олиш, 2 та судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома, 3 та муҳандислик-комунникация соҳасига оид, 1 та фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун ариза ва 1 та электрон рақамли имзо калитини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди. 

* * *
БЕШ ТАШАББУС -2.jpg

Мирзаобод тумани адлия бўлими тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Наврўз, Тошкент ҳамда Боғистон маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Мазкур сайёр қабулда 100 га яқин фуқаролар иштирок этди. 

– Бугун ҳеч бир мурожаат шунчаки қоғозларда қолиб кетмайди, – дейди Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиқов. 

* * *

Гулистон тумани -6.jpg

Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида Президентимизнинг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашда маҳалла институтини мутлақо янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган учрашув ҳамда давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Боёвут, Оқолтин ва Сардоба туманларида бўлиб ўтган ана шундай тадбирларда туманлар адлия бўлимлари томонидан ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти содда ва халқчил тилда тушунтириб берилди.

Шунингдек, мулоқотларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, туман-шаҳар ҳокимликлари, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлимлари, “Оила” илмий-амалий маркази масъул ходимлари ҳамда имом хатиблар иштирок этиб, мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


* * *

Давлат хизматлари-1.jpg

Ёшлар иттифоқи Гулистон тумани кенгаши ташаббуси билан таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчилари тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 324-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Шунингдек, туман ёшлар етакчилари Тошкент шаҳаридаги “Ёшлар маркази” га ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан танишиб, тажриба алмашишди.

1 968
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА