Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 15:27 Чоп этиш версияси

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси, генерал-майор М.Азимов ва бошқалар мамлакатимизда божхона тизими моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тажрибали ва билимли кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бинони барпо этишда “Улуғбек Янгиер қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 10 миллиард 168 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

6.JPG

– Бошқармамиздаги 20 дан зиёд бўлимда 137 нафар ходим фаолият юритади, – дейди Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Хайруллаев. – Инновацион лойиҳа асосида божхона хизмати учун махсус қурилган 3 қаватли бинода замонавий шароитлар яратилган. Кабинетлар тўлиқ компьютерлаштирилиб, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар ҳамда бошқа оргтехника воситалари билан жиҳозланди. Лаборатория, мажлислар зали, маънавият, дам олиш хоналари, 90 ўринли ошхона, тренажёр зали, кутубхона ходимлар ихтиёрида.

4.JPG

Бундан ташқари, иншоот ичида ва ташқарисида 18 кузатув-назорат камераси ўрнатилган. Электр энергияси билан ишлайдиган замонавий ва тежамкор “Chiller” аппарати хоналарни мунтазам равишда иситиш ва совутишга мўлжалланган.

7.JPG

Бошқарма ҳовлисига 100 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт, гул кўчатлари ўтқазилган. Сунъий қопламали футбол майдони, автотураргоҳ барпо этилган.

Санъаткорлар ижросидаги шўх куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
9 144