Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.08.2018 13:18 Чоп этиш версияси

Сифатли тиббий хизмат


Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 60-қишлоқ оилавий поликлиникаси “Оқчакўл” овул фуқаролар йиғини ва “Тўпроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7 мингдан ортиқ аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

1.jpg

Шифо масканида беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ташхис қўйиш, стационар ҳамда амбулатор шароитда даволаш учун барча имконият яратилган. Хусусан, автоклаб, лаборатория, стоматолог, педиатор, гениколог ва кундузги даволаш хоналари замонавий жиҳозланган. Аҳолига вақтида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун “DAMAS” русумли янги автомашина билан таъминланган. Шунингдек, поликлиника қошида ижтимоий дорихона ҳам ташкил этилган.

3.jpg

– Патронаж ҳамширалари хонадонларга бориб, болалар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар ва кексалар саломатлигини доимий назорат қилади, – дейди оилавий поликлиника мудираси Роза Ражабова. – Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, тиббий маданиятни юксалтириш бўйича мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади.

10.jpg

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
11 891